Месси 899-голини урди: "Интер Майами" «Ди Си Юнайтед»ни мағлуб этди
МЛС мунтазам чемпионатининг 3-турида «Интер Майами» сафарда «Ди Си Юнайтед» билан тўқнаш келиб, 2:1 ҳисобида муҳим ғалабани қўлга киритди. Флорида клуби бу баҳсда ҳам совуққонлик ва аниқлик билан ҳаракат қилиб, уч очкони ўз чўнтагига солиб қўйди.
Учрашувда ҳисоб 17-дақиқада очилди: де Паул ўз имкониятидан унумли фойдаланиб, «Интер Майами»ни олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай, 27-дақиқада Лионел Месси ўз сўзини айтди — у фаолиятидаги 899-голини киритиб, жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади.