Суперлига. «Насаф» Жиззахда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди
Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Насаф” беллашувида меҳмонлар ўз сўзини айтди. Қаршиликка бой ўтган учрашувда Қарши клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, сафардан қимматли уч очко билан қайтди.
Ўйиннинг биринчи қисмидаёқ “Насаф” тезкор ва аниқ ҳаракат қилди. Ҳисоб 15-дақиқада очилди: Ойбек Рустамов ўз имкониятидан унумли фойдаланиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди — 0:1. Орадан кўп ўтмай, 22-дақиқада Шароф Муҳитдинов (узатма муаллифи: Зафармурод Абдирахматов) яна бир гол уриб, жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади — 0:2.