YouTube Premium Lite’га фон ва офлайн юклаш қўшилди
YouTube Premium Lite обунасига Background Play (фон режими) ва Downloads (видеоларни юклаб олиш) функциялари қўшилди, деб Rozetked сайти хабар берди. Эндиликда ушбу тариф обуначилари аксарият видеоларни рекламасиз, офлайн ва фон режимида томоша қилишлари мумкин.
YouTube Premium Lite ойига 7,99 доллар (тахминан 100 000 сўм) нархда таклиф этилмоқда. Янги имкониятлар бугундан бошлаб босқичма-босқич жорий этилади ва яқин ҳафталар ичида Premium Lite мавжуд бўлган барча ҳудудларда ишга тушади.