ЕЧЛ. "Интер"дан аламли "сенсация", "Нюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда...
Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги жавоб учрашувларидан ўрин олган яна учта беллашув якунига етди. Бу галги тун ҳам одатдагидек кутилмаган бурилишларга бой бўлди: ўтган мавсум финалчиси “Интер” сенсацион тарзда мусобақани тарк этди, “Нюкасл” ўз майдонида ишни охиригача етказди, “Байер” эса ҳашаматли ўйин кўрсатмаса-да, керакли натижа билан кейинги босқичга йўл олди.
Энг катта шов-шув Миланда кузатилди. Ўтган йилги финалчи “Интер” ўз мухлислари олдида “Будё-Глимт”ни қабул қилди...