24 февраль куни айрим ҳудудларда ёмғир ва қор кузатилиши мумкин
Ўзгидромет эртага, 24 февраль куни учун мамлакат бўйлаб об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 4–9 даража илиқ, кундузи 14–16 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир ва қор) кузатилади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққа қадар, кундузи эса 2–7 даража илиқ атрофида бўлади.