Леннарт Карл «Бавария»даги юксалишидан ҳайратланмади
Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп сураётган 18 ёшли футболчи Леннарт Карл фаолиятининг бошидаги тезкор ўсиш уни унчалик ҳам ҳайратга солмаганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ёш ҳужумкор яримҳимоячи жорий мавсумда гранд таркибида мунтазам майдонга тушмоқда. 22 февраль куни у 18 ёшга тўлди.
«Баъзан бўлаётган воқеаларга ҳайрон қолгандек бўлдим, аммо ич-ичимдан бунга қодир эканимни билардим. Тинимсиз меҳнат қилдим. Жуда хурсандман, лекин ўсиш учун доим жой бор. Кейинроқ кўпроқ гол уриб...