Павлюченко «Тоттенҳэм»—«Арсенал» ўйинида йирик ҳисобни кутмаяпти
Москвадаги «Спартак» клубида тўп сурган собиқ ҳужумчи Роман Павлюченко АПЛнинг 27-тури доирасидаги баҳсда «Арсенал» «Тоттенҳэм»ни мағлуб этиши кераклигини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жамоалар 22-февраль куни «шпорлар»нинг уй стадионида тўқнаш келади. Учрашув 21:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
Павлюченконing фикрича, «Тоттенҳэм» ҳиссиётлар таъсирида ўйнаб, босимни оширишга уринади, бироқ таркиб сифати ва жорий ўйин даражаси бўйича бугун «Арсенал» кучлироқ кўринмоқда.