Лас-Вегасда Гарсия чемпион, Мелиқўзиев эса яна нокаут қилди (видео)
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри яна бир кечада бокс мухлисларини “уйқуни унут” деган режимга ўтказди. Профессионал бокс оқшомининг марказий жангида Райан Гарсия ва Марио Барриос ярим ўрта вазнда WBC камари учун рингга чиқди.
Баҳс шиддатли кечди: Гарсия илк раунддаёқ рақибни нокдаунга тушириб, кейин эса темпни пасайтирмасдан, жангни ўз назоратида ушлаб турди. Якунда ҳакамлар якдил қарори билан ғалаба Райан Гарсия томонида бўлди — у WBC чемпионига айланди.
Эътиборлиси, бу кечада ўзбек мухлислари учун ҳам алоҳида хурсандчилик бор эди.