Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» гуруҳда ютқазиб якунлади
Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шенхуа» етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда Леонид Слуцкий жамоаси «Бурирам Юнайтед»га қарши ўйин орқали турнир билан хайрлашар экан, ҳеч бўлмаса сўнгги таассурот қолдиришни кўзлаган, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг бошидаёқ икки бор дарвозани ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Ко’ртис, 22-дақиқада эса Муэанта Супханат гол урди.