«Реал» марказий ҳимоя учун Конатени асосий нишон қилди
Мадриднинг «Реал» клуби ёзги қайта қуриш жараёнида ҳимоя чизиғини кучайтиришни энг муҳим вазифалардан бири сифатида белгилади. Diario Sport хабарига кўра, марказий ҳимоячи позицияси учун устувор вариант — «Ливерпуль» футболчиси Ибраима Конате. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, француз ҳимоячи «қизиллар» билан шартномасини узайтирмаса, июн охирида келишув муддати тугаши ортидан эркин агент сифатида бозорга чиқиши мумкин. «Қироллик клуби» Конатега ўтган йили ҳам жиддий қизиққан, бироқ кейинроқ бу мавзу совигандй.