Тошкентда кўп қаватли уйда таянч девор ноқонуний бузилди
Тошкент шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйда хавфсизлик талабларига зид ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси маълум қилди.
Маълум қилинишича, инспекция ходимлари фуқаролар мурожаати асосида Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган кўп қаватли турар жой биносида ўрганиш ишларини олиб борган.
Текширув жараёнида хонадон мулкдори томонидан бинонинг асосий таянч девори бузиб ташлангани ҳамда унинг ўрнида янги эшик очилгани маълум бўлди.