Рокки «Интер» ва «Ювентус» ўйинидаги ҳакам хатосини тан олди
А Сериядаги «Интер» – «Ювентус» баҳси 3:2 ҳисобидаги драматик ғалаба билан ёдда қолиши керак эди, бироқ учрашувдан кейин энг кўп муҳокама қилинган эпизод ҳакамнинг қўпол хатоси бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиннинг биринчи бўлими якунига яқин Федерико Ла Пенна «Ювентус» футболчиси Пьер Калулюга асоссиз тарзда сариқ карточка кўрсатди. Вазиятда «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастони жарима олиш учун ўзини ташлагани айтилди.
Энг муҳим жиҳати — VAR бу ҳолатга аралаша олмади...