Флик «Реал» ҳақида гапиришни ёқтирмаслигини айтди
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Фликдан матбуот анжуманида «Атлетико» ва «Реал»ни рақиб сифатида солиштириш сўралди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис эса диққатини фақат яқинлашиб келаётган учрашувга қаратганини таъкидлади: «Мен ҳозир шу ўйин ҳақида ўйлаяпман. “Реал” ҳақида гапириш менга ёқмайди. Бу сизга қизиқ, менга эса барибир. “Реал”га қарши ўйнасак, ўшанда улар ҳақида ўйлайман. Ҳозир эса — “Атлетико” ҳақида».
Флик мадридликлар ҳурматга лойиқ эканини ҳам қўшиб ўтди...