Қозоғистон гўшти Ўзбекистонга 3 доллар атрофида экспорт қилинаётгани маълум қилинди
Қозоғистонда 2025 йил учун божхона маълумотлари эълон қилинди. Унда 1 килограмм гўшт Ўзбекистонга ўртача 3 доллар атрофида реализация қилингани қайд этилган. Бу ҳақда “Cmn.kz” хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, статистикада 2025 йил давомида Ўзбекистон Қозоғистондан 66,1 минг тонна мол гўшти ва субмаҳсулотларни 189,9 миллион АҚШ долларига харид қилгани акс этган. Бу ўртача ҳисобда 1 килограмм учун 2,87 долларга тўғри келади. Айни пайтда эса Қозоғистон ички бозорида мол гўштининг чакана қиймати 30 фоиздан зиёдга кўтарилиб...