Лапорта Бернал ва Касадо жамоада қолишини тасдиқлади
“Барселона” президенти Жоан Лапорта ярим ҳимоячилар Марк Бернал ва Марк Касадонинг келажаги борасидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Ҳар икки футболчи ҳам каталон клуб академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Лапортанинг таъкидлашича, на Бернал, на Касадо жамоани тарк этади: клуб уларга ишонади ва келгуси режаларида муҳим ўрин ажратган.
Жорий мавсумда 18 ёшли Бернал барча мусобақаларда 15 ўйинда майдонга тушиб, битта голли пас муаллифи бўлди.