Горетска «Барселона»га ўтиш бўйича миш-мишларни рад этди
«Бавария» ярим ҳимоячиси Леон Горетска трансфер бозоридаги гап-сўзларга муносабат билдириб, у ҳеч қайси клубга ўтиш масаласида ташаббус билан чиқмаганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалроқ ОАВда футболчи «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик билан боғланиб, каталонияликлар сафига қўшилишни истагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Горетска Флик билан аввал Мюнхен клубида ва Германия терма жамоасида бирга ишлаган.
«Мен Фликка ‘Барселона’га ўтиш бўйича мурожаат қилганим ҳақидаги маълумотларни ўқидим.