Шри-Ланкада россиялик сайёҳлар машинасига фил ҳужум қилди
Россиялик сайёҳлар Шри-Ланкада таътил пайтида хавфли ҳодисага дуч келди – уларнинг транспорт воситасига фил ҳужум қилди. Бу ҳақда “Life” нашри хабар берди. Мазкур воқеа ижтимоий тармоқларда ҳам қизғин муҳокама қилиниб, сайёҳлар хавфсизлиги масаласини яна бир бор олиб чиқилди.
Маълумотларга кўра, россиялик оила фарзанди ва дўстлари билан бирга ижарага олинган машинада Шри-Ланкадаги миллий боғлардан бирига саёҳат қилаётган бўлган. Йўлнинг бир қисмида улар оғирлиги қарийб уч тонна бўлган Шри-Ланка филига дуч келган.