Orascom Ўзбекистон шакар саноатида қўшилган қиймат занжирларини ривожлантиришдан манфаатдор
Мисрнинг йирик инвестиция компанияларидан бири — Orascom Investment (Nile Sugar) делегацияси Ўзбекистонга хизмат сафари билан келди. Ташриф доирасида компания вакиллари мамлакатдаги етакчи салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга бориб, ишлаб чиқариш қувватлари, хомашё эҳтиёжи ва технологик жараёнлар билан танишди. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.
Учрашувларда томонлар Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ички бозорни сифатли маҳсулот билан барқарор таъминлаш ҳамда тайёр...