"Ньюкасл"га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусанов неча баллга лойиқ кўрилди?
Англия Лига кубоги ярим финал босқичидаги илк тўқнашувда Хосеп Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” сафарда “Ньюкасл Юнайтед”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, жавоб беллашуви олдидан ўзи учун анча қулай заҳира яратиб олди. “Шаҳарликлар” интизомли ўйин ва аниқ имкониятлардан фойдаланиш орқали вазифани тоза бажарди.
Бу учрашув биз учун яна бир муҳим жиҳати билан эсда қолди: Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов майдонга асосий таркибда тушди ва бутун 90 дақиқа мобайнида ҳаракат қилди.