Римда шок: «Рома» «Торино»га ютқазиб қўйди ва турнирни тарк этди...
Италия кубоги 1/8 финалида кутилмаган сенсация қайд этилди. Римда ўз майдонида “Торино”ни қабул қилган “Рома” фаворит сифатида майдонга тушганига қарамай, 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди.
Учрашув жуда шиддатли ва драматик руҳда ўтди. “Торино” биринчи бўлимдаёқ ҳисобни очди: 38-дақиқада Адамс римликлар дарвозасини ишғол қилди. Танаффусдан кейин “бўрилар” тезда жавоб қайтарди — 46-дақиқада Эрмосо ҳисобни тенглаштирди. Аммо меҳмонлар босимни туширмади: 52-дақиқада Адамс яна бир бор гол уриб...