Конгрессга Гренландияни АҚШга қўшиш лойиҳаси киритилди
Республикачи конгрессмен Ренди Файн АҚШ Конгрессига Гренландияни АҚШ таркибига қўшиб олиш ва унга штат мақомини беришга доир қонун лойиҳасини тақдим этди. Унинг баёнотида айтилишича, ташаббус оролни аннексия қилиш масаласини ҳам, уни сотиб олиш имкониятини ҳам ҳуқуқий жиҳатдан муҳокама майдонига олиб чиқади.
Файн ўз таклифини Арктикадаги геосиёсий вазият кескинлашаётгани билан изоҳлади. Унинг таъкидлашича, Россия ва Хитой минтақада иштирокини «тажовузкорона» тарзда кенгайтирмоқда, бу эса...