«Интер» ва «Наполи» Миланда тўрт гол уриб, дурангга рози бўлди
Италия А Сериясининг 20-тури доирасида Миланда кечган баҳсда «Интер» ва «Наполи» 2:2 ҳисобида тенг куч синашди. Учрашув бошида мезбонлар фаолликни ошириб, ташаббусни ўз қўлига олди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
8-дақиқада Федерико Димарко Маркус Тюрам узатмасидан сўнг ҳисобни очди. Бироқ «Наполи» кўп куттирмай жавоб қайтарди: Скотт Мактоминай аниқ зарбаси билан мувозанатни тиклади.
Кейинги дақиқаларда жамоалар эҳтиёткор ўйнаб, тўп назоратига урғу берди. Танаффусгача асосан майдон марказида кураш кетди...