Рафинья Араухо совринни кўтаришини хоҳлаганини айтди
“Барселона” футболчиси Рафинья Диас Испания Суперкубогидаги ғалабадан сўнг жамоадоши Роналд Араухони қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Якшанба кунги финалда Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа Мадриднинг “Реал”ини 3:2 ҳисобида енгди. “Эл класико”да Рафинья икки бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, ғалабада ҳал қилувчи роль ўйнади. Учрашувдан кейин бразилиялик футболчи узоқ танаффусдан сўнг қайтган Араухо ҳақида фикр билдирди — уругвайлик ҳимоячи психологик муаммолар сабаб майдондан узоқда бўлиб...