Ўзбекистонда 1 килограмм палов тайёрлаш нархи маълум бўлди
2025 йил ноябрь ойи учун Ўзбекистон ҳудудларида 1 килограмм палов тайёрлашнинг ўртача қиймати ҳисоблаб чиқилди. Ҳисоб-китоблар ҳудудлардаги асосий маҳсулотлар нархлари асосида амалга оширилган.
Маълумотларга кўра, энг арзон палов тайёрлаш Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган бўлиб, у ерда 1 килограмм палов тайёрлаш қиймати 98 100 сўмни ташкил қилган. Сирдарё вилоятида бу кўрсаткич 104 100 сўм, Андижон вилоятида эса 105 800 сўмга тенг бўлган.
Энг юқори кўрсаткичлар эса Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида кузатилган.