Пенсиялар қачон тўланади? Январ ойи учун тўловлар санаси очиқланди
Пенсия жамғармаси маълум қилишича, январ ойи учун пенсия тўловлари 5 январдан бошлаб амалга оширилади. Бу қарор 31 декабрдан 4 январгача бўлган кунлар дам олиш кунлари этиб белгилангани билан боғлиқ.
Жамғарманинг билдиришича, "2026 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида" ги Қонунга мувофиқ Пенсия жамғармасининг харажатлари тасдиқланган. Шу асосда пластик карта орқали пенсия олувчи фуқароларнинг январ ойи учун тўловлари 5 январ куни банк карталарига юкланади.
Шу билан бирга...