Тошкентда йўл ҳақи Қирғизистоннинг «Tulpar» карталари билан ҳам тўланади
Қирғизистонда фойдаланиладиган «Tulpar» транспорт картаси Тошкент жамоат транспортида йўл ҳақини тўлаш учун мослаштирилади. Бу ҳақда Vesti.kg хабар берди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Лойиҳа бўйича интеграцияни 2026 йилга қадар якунлаш режалаштирилган. Натижада Қирғизистондан келадиган сайёҳлар Тошкентда алоҳида ATTO картасини сотиб олишга эҳтиёж сезмайди.
Томонлар ўзаро ҳамкорлик доирасида Ўзбекистоннинг йўл ҳақи тўлов карталари ҳам Қирғизистонда ишлаши кутилаётганини билдирган.