Қандай оилалар расман “камбағал оилалар” тоифасига кириши маълум бўлди
Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим қарор қабул қилинди. “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 февралдан бошлаб янги тартиб жорий этилади.
Фармонга асосан, ҳозирга қадар алоҳида юритиб келинган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ҳамда Камбағал оилалар реестри бирлаштирилиб, ягона Ижтимоий реестр шакллантирилади.