Бруну Фернандеш: «Юнайтед»га садоқатим таклифлардан устун
“Манчестер Юнайтед” сардори Бруну Фернандеш жамоани тарк этиш имконияти ҳақида очиқ фикр билдирди. Португалиялик ярим ҳимоячи айтишича, фаолияти давомида у клубдан кетиши учун икки марта аниқ таклиф олган, аммо ҳар икки ҳолатда ҳам “қизил иблислар” раҳбарияти уни жамоада сақлаб қолишга қарор қилган.
— Бу клубга илк бор келганимда, барчаси менга маъқул эди. “Юнайтед”ни чин дилдан яхши кўраман ва энг оғир даврларда ҳам садоқатимни исботлашга ҳаракат қилдим. Ростини айтсам, кетиш учун икки бор имконият бўлган.