Каррагер Салоҳдан кечирим сўради
«Ливерпул» собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер клубнинг юлдуз ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳдан кечирим сўради. У аввалроқ мисрлик футболчининг хатти-ҳаракатларини «уйатли» деб атаган эди.
«Мо, агар сени ранжитган бўлсам, кечир. Мен сени ҳар доим «Ливерпул» футболчиси сифатида қадрлаганман.
Аммо майдон ташқарисида ҳам муносиб хатти-ҳаракат кўрсатиш керак», — дейди Каррагер Liverpool Echo нашрига берган интервьюсида. Муҳаммад Салоҳ 2017 йилнинг ёзидан бери «Ливерпул» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.