Ўзбекистонликлар энди чет элда HUMO карта орқали тўлай олади
Миллий тўлов тизими HUMO ва глобал тўлов платформаси Alipay+ (Ant International таркибида) халқаро QR-тўловларни ривожлантириш учун ҳамкорликни йўлга қўйди. Ушбу келишув Пекинда имзоланганини Business Wire хабар берди.
Дастлабки босқичда HUMO фойдаланувчилари ўз банк иловалари ёки ҳамёнлари орқали хорижда, хусусан, Хитой ва яна 50 дан ортиқ давлатда, жумладан Қозоғистон, Таиланд, БАА ва АҚШда сўмда тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Alipay+ тизимига биринчи бўлиб Octobank'нинг...