Фабио Капелло "Наполи" мағлубиятининг сабабини очиқлади
Италиялик таниқли собиқ мураббий Фабио Капелло “Наполи” жамоасининг Чемпионлар Лигаси доирасида ПСВга 2:6 ҳисобида йирик мағлубиятини изоҳлади. Ушбу ўйинда “Наполи” илк бор 21-аср бошидан бери Нидерландияда бир учрашувда олти гол ўтказиб юборди.
Euro-football.ru ёзишича, бу натижа жамоа учун замонавий антирекорд бўлди. Капеллонинг сўзларига кўра, “Наполи” бу сафар майдонда руҳсиз ҳаракат қилди.
У Конте каби қатъиятли ва таъсирчан мураббий бошчилигидаги жамоа бундай ўйин кўрсатишига ишонмаганини билдирди.