Европада ЖЧ–2026 саралаши қизияпти: кутилмаган сенсация рўй берди!
Европа қитъасида 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи баҳслари қизғин паллага кирди. Қитъанинг турли гуруҳларида кеча бўлиб ўтган учрашувлар натижалари саралашдаги кучлар нисбатини янада ўзгартирди.
С гуруҳида Шотландия пешқадамликни қўлга олди
Глазгода бўлиб ўтган беллашувда Шотландия ўз майдонида Беларус термасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Адамс ва Мактоминей киритган голлар эвазига мезбонлар муҳим ғалабага эришишди. Беларусьнинг ягона тўпи Кучко томонидан учрашувнинг сўнгги дақиқаларида урилди.