Шерхан Калмурза “Реал”га қарши ўйин олдидан кучли баёнот берди
Қозоғистон футболи тарихида муҳим саҳифалардан бирига айланиши мумкин бўлган учрашув арафасида “Қайрат”нинг ёш ва иқтидорли посбони Шерхан Калмурза журналистлар билан суҳбатда ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
18 ёшли дарвозабоннинг таъкидлашича, Чемпионлар Лигасининг 2-туридан ўрин олган “Реал”га қарши беллашув нафақат клуб, балки бутун мамлакат шарафи учун жуда катта аҳамиятга эга.
— Бу ўйин биз учун улкан масъулият ҳисобланади. Чунки биз нафақат “Қайрат” шарафини, балки Қозоғистоннинг номини ҳам ҳимоя қиламиз.