Янги “Ўргимчак-одам” фильмини суратга олиш жараёнидан фотосуратлар
Таниқли актёр Том Холланд суратга олиш майдонида олинган фотосуратларни ўзининг тақиқланган ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди. Ушбу кадрлар “Ўргимчак-одам: Янги кун” номли янги фильм устида олиб борилаётган иш жараёнини акс эттиради.
Актёр кадрларда янгиланган қаҳрамон костюмида кўриниб, киноижодкорлар билан суҳбатлашмоқда. Маълумотларга кўра, фильм Шотландиянинг энг йирик шаҳри – Глазгода суратга олинмоқда. Бу шаҳар бир муддатга Marvel киновселенага хос бўлган Нью-Йорк шаҳрига айлантирилган.