Сон Хён Мин “Тоттенхэм”дан кетди, манзил — АҚШ клуби
Жанубий Корея футболи юлдузи, тажрибали ва маҳоратли ҳужумкор футболчи Сон Хён Мин фаолиятидаги янги саҳифани очмоқда. Эътиборлиси, унинг кейинги манзили ҳам маълум бўлди. Таниқли спорт журналисти, инсайдер Фабрицио Романо тарқатган сўнгги маълумотларга қараганда, АҚШнинг "Лос-Анжелес" (LAFC) клуби ва Англиянинг "Тоттенхэм" жамоаси ўртасида тўлиқ оғзаки келишувга эришилган.
Журналистнинг таъкидлашича, барча иштирокчи томонлар — футболчи, икки клуб ва агентлар ҳозирда шартномани расман имзолаш босқичига етиб келган.