"Шўртан" иккинчи давра олдидан янги трансферларга жиддий эътибор қаратди
Иккинчи даврага пухта ва аниқ режалар асосида тайёргарлик кўраётган "Шўртан" жамоаси яна бир янги футболчи билан шартнома имзолади. Бу гал Ғузор клуби ўз сафига "Локомотив" ярим ҳимоячиси Фаррух Мухторовни қўшиб олди.
Клубнинг бу каби қарорлари мухлислар эътиборини тортмасдан қолмаяпти. Замонавий футболда ҳар бир трансфер жамоанинг ўйин услуби ва мақсадларига тўғридан-тўғри таъсир қилади. Фаррух Мухторовнинг "Шўртан" сафига қўшилиши, шубҳасиз, жамоанинг ўйинига янгилик олиб кириши мумкин.