Ёрдам қутилари — кўзбўямачилик!
Ғазо секторида халқаро ёрдам олиш тобора ҳалокатли тус олиб бормоқда. Сўнгги воқеаларда, инсонийликка зид ҳолат сифатида, аёллар учун махсус ажратилган ёрдам куни ҳам ўлим билан якунланди.
24-июл куни, GHF ижтимоий тармоқларда "фақат аёллар учун" озиқ-овқат тарқатиш куни эълон қилган эди. Рафаҳ жанубидаги Саудия туманида ташкил этилган тадбирда, эркаклар келмаслиги сўралган. Эълон расмий саҳифаларда куляётган аёллар ва ёрдам қутилари тасвирланган суратлар билан берилган.
Аммо бу ғоят оғир шароитда яшаётган аҳоли...