Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Сўнгги кунларда ўзбек футбол жамоатчилигида янги мунозара мавзуси пайдо бўлди. Гўёки, Ўзбекистон футбол ассоциацияси германиялик машҳур мураббий Иоахим Лёвга таклиф билан чиққан ва у асосий жамоани жаҳон чемпионатига олиб бориши мумкин. Манбалар Лёв бош мураббий эмас, координатор, маслаҳатчи сифатида кўрилаётгани, шунингдек, ЎФА бу борада бир тўхтамга келмагани айтган, шу билан бирга, ташкилотда Лёвни бош мураббий сифатида таклиф қилишни ўринли деб ҳисоблаётган мутахассислар ҳам бор. Ҳатто агар Лёв бош мураббий бўлиб...