Учта вазирлик яқин кунларда Янги Тошкентга кўчади
Яқин кунларда Ўзбекистонда учта вазирлик ўз манзилини ўзгартириб, Янги Тошкентда фаолият юритишни бошлайди, деб upl.uz хабар берди.
Бу ҳақда 2025 йил 9 июн куни Журналистлар билан суҳбатда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Хидоятов маълум қилди. Унга кўра, Транспорт вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Янги Тошкентга кўчади.
Вазир маълум қилишича, ушбу вазирликларнинг Тошкент марказидаги бинолари тез орада савдога қўйилади.