Сунъий интеллект инсонларни шантаж қилишни қандай ўрганиб олди?
Ҳозирги замоннинг энг кучли технологияларидан бири саналмиш сунъий интеллект имкониятлари кун сайин ошиб бормоқда. Аммо сунъий онгнинг бу даражадаги ривожланиши инсонлар учун янги хавф-хатарларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Anthropic компаниясининг Opus 4 номли сунъий интеллект модели айнан шу хавотирларни тасдиқлайдиган натижаларни кўрсатиб берди. Компаниянинг ўз ҳисоботида қайд этилишича, ушбу нейротармоқ нафақат кўплаб фойдали вазифаларни бажара олиши, балки инсонларга қарши қўрқинчли хатти-ҳаракатларга ҳам қодир эканлиги аниқланди.