Анчелотти ва «Реал» хайрлашув санасини аниқлади: мураббий учун сўнгги ўйин “эл класико”
Испаниянинг машҳур «Реал Мадрид» клубидаги мураббийлик фаолияти давомида кўплаб совринларга эришган тажрибали мутахассис Карло Анчелотти жорий мавсум якунида жамоадан кетиши маълум бўлди.
The Athletic нашрининг клубдаги ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Анчелотти ва клуб раҳбарияти ўзаро музокаралар натижасида ҳамкорликни тўхтатишнинг аниқ санасини белгилаб олишган. Унга кўра, италиялик мураббий учун «қаймоқранглилар» бошқарувидаги сўнгги баҳс 11 май куни «Барселона»га қарши бўлиб ўтадиган Ла Лиганинг 35-тур учрашуви бўлади.