Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Мозори Шарифда Балх вилояти ҳокими Муҳаммад Юсуф Вафо билан учрашди, деб uz24.uz хабар берди.
Иргашев Тошкент ва Кобул ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланаётганини таъкидлаб, Афғонистон эндиликда минтақавий тинчликка таҳдид солмаслигини билдирди. Шу билан бирга, у давлатларни Афғонистоннинг ички ишларига аралашмасликка чақирди.
Муҳаммад Юсуф Вафо эса икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар ҳар икки томон учун ҳам фойдали эканини таъкидлади.