Сака жароҳати туфайли «Ман Сити» билан ўйинни ўтказиб юборади
«Арсенал» клуби ҳужумчиси Букайо Сака Ахилл пайидаги жароҳати сабабли жамоанинг Англия чемпионлиги учун курашдаги энг муҳим ўйинларидан бири бўлган «Манчестер Сити»га қарши баҳсни ўтказиб юбориш хавфи остида турибди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Лондонликлар бош мураббийи Микел Артета футболчининг ҳолати бўйича янги маълумотларни тақдим этди. Мураббийнинг сўзларига кўра, вингернинг тикланиши учун ҳафталар эмас, балки бир неча кун талаб этилади, бироқ у яқин орада бўлиб ўтадиган учрашувларда қатнаша олмайди.