“Бавария”—”Реал” баҳсини бошқарган ҳакамни экспертлар танқид қилди
Ижтимоий тармоқларда футбол ҳакамлари фаолиятини таҳлил қилиб борувчи Archivo VAR “Бавария” ва “Реал Мадрид” ўртасидаги Чемпионлар лигаси учрашувини бошқарган рефери Славко Винчич ишини қаттиқ танқид қилди.
Платформа ушбу словениялик ҳакамга 10 баллдан атиги 1 балл қўйиб, унинг ҳакамлигини деярли “ҳалокатли” деб баҳолаган. Уларнинг фикрича, бу Винчичнинг сўнгги йиллардаги энг омадсиз ҳакамликларидан бири бўлган:
“Славко Винчичдан навбатдаги ҳалокатли ҳакамлик. Бундан ёмони бўлиши мумкин эмасди.”...