Сафонов ПСЖдаги илк ўйинидан сўнг фикр билдирди
ПСЖ Франция чемпионати доирасида ўз майдонида "Ренн" жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашувда Париж клубининг дарвозасини россиялик посбон Матвей Сафонов қўриқлади.
Сафонов мавсумдаги илк ўйинидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди. "Ниҳоят узоқ кутилган ўйинимни ўтказдим.
Майдонга тушганим ва яхши ўйнаганимдан жуда хурсандман. Учрашувни кузатган барчани табриклайман.
Умид қиламанки, келажакда бундан ҳам кўпроғига эришамиз", – дея Сафонов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида изоҳ қолдирди.