ОЧЛ-2020. "Пахтакор" гуруҳ босқичини Тошкентда БАА клубига қарши ўйин билан бошлайди
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Эртага 2020 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. ОФК худди ўтган йилларда бўлгани каби Ўзбекистон чемпионини "B" гуруҳига жойлаштириши аниқ. Ушбу гуруҳда Саудия Арабистони ҳамда БАА клублари ҳам бўлади. Сўнгги тўртинчи клуби плей-офф босқичидан сўнг маълум бўлади. "Пахтакор"нинг гуруҳдаги рақиблари ва эҳтимолий рақиби эртанги қуръа ташлаш маросимидан сўнг маълум бўлади. Бироқ гуруҳ тақвими аллақачон маълум бўлиб улгурган. Унга кўра "шерлар" 1-турни Тошкентда БАА клубига қарши ўтказишади.