Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги шиалар масжидида жума намози вақтида портлаш содир бўлди. «Бахтар» агентлиги маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 62 киши ҳалок бўлиб, 68 киши яраланган. Бу америкалик ҳарбийлар олиб кетилганидан буён мамлакатда содир этилган энг қонли теракт бўлди.
Ўтган ҳафтада ҳам Қундуздаги шиалар масжидларидан бирида жума намози вақтида террорчи худкуш ўзини портлатиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлган – бу америкаликлар август ойи охирида мамлакатни тарк этганидан буён содир этилган энг йирик терактга айланганди.