Фото: Тошкент шаҳар ИИББ Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари бекатда тунаб юрган 47 ёшли Гулбаҳор опага (исмлар ўзгартирилган) ва тиланчилик билан шуғулланаётган бошқа аёлларга кўмак берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берган. Иссиқ чой баҳонасида самарқандлик аёл билан қилинган суҳбат давомида унинг Тошкентга уй-жой масаласини ҳал этиш учун келгани, аммо пойтахтда яшовчи қариндошлари йўқ бўлгани туфайли бекатда тунашга мажбур бўлгани ойдинлашди. Ходимлар...