1 майдан хотин-қизларга кенг ҳуқуқ ва имкониятлар берилади
Фото: Президентнинг Матбуот хизмати Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, меҳнат фаолиятини рағбатлантириш ва одил судловга эришиш даражасини ошириш мақсадида: 2019 йил 1 майдан: - аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда...