Илон Маск яна Twitter тармоғини сотиб олмоқчи эканини билдирди Америкалик миллиардер Илон Маск Twitter корпорацияси раҳбариятига тармоқни ўзига сотишни таклиф қилди. Маск тармоқни апрелда келишилганидай 44 миллиард долларга (бир акцияга 54,2 доллардан) сотиб олишга тайёрлигини айтди. Bloomberg агентлигининг ўз манбасига таяниб хабар беришича, миллиардер бу таклифни тармоқ раҳбариятига мактуб орқали жўнатган. Twitter сотилиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарлар ортидан тармоқ акциялари нархи 18 фоизга қимматлади. Шундан сўнг Нью-Йорк биржасида Twitter акцияларини сотиш тўхтатилди. Читать полностью...